эшак
билан улашинг
1. Якка туёқлиларга мансуб, қулоқлари узун, сутемизувчи, отдан кичик иш ҳайвони.
-
Эшак минганнинг оёғи тинмас. Мақол
-
Бобоқул ҳам юкларини эшагига ортиб бўлган эди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Қишлоқ деҳқонлари қўқон араваларда, эшак араваларда ўрик, тут, терак саржинлари юклаб бормоқда эдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. кўчма Бефаҳм, ҳеч нарсага қизиқмайдиган одам ҳақида.
-
Ишқи йўқ — эшак, дарди йўқ — кесак. Мақол
3. талаффузда кўпинча (эшшак) Шу ҳайвонга нисбатли ҳақоратни билдиради.
4. Тўрт ёки кўп оёқли узун скамейка, ўтиргич.
-
Мулла Обид жавоб ўрнига кўл силтаб, Берди татар ўтирган ёғоч эшакнинг иккинчи бошига келиб ўтиради. А. Қодирий, Обид кетмон
5. шева Чаён.
6. сўзлашув тили Харак.
-
Дутор эшаги.
7. сўзлашув тили Гимнастика машқлари учун белгиланган тўрт оёқли узун, усти чарм билан қопланган мослама; козёл.
эшак сўзи қатнашган жумлалар:
Кўп гап эшакка юк
ЭШАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ESHAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЭШАК сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЭШАК сўзига берилган маънолар
эшак сўзига янги изоҳ қўшинг
эшак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing