эшик
билан улашинг
1. Уй, хона, бино ёки ҳовлининг кираверишида ўрнатиладиган, очиб-ёпиб туриладиган қурилиш буюми.
-
Икки табақали эшик. Ўймакор эшик. Кабинет эшиги. Кўча эшиги. Ҳовли эшиги. Эшикни очмоқ. Эшикни тақиллатмоқ. Меҳмон келар эшикдан, Ризқи келар тешикдан. Мақол
-
Дилдор шарт ўрнидан турди-ю, эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Умуман, одам, жонивор, нарсалар жойлашадиган қурилма, мосламаларнинг кириб-чиқиладиган, очилиб-ёпиладиган қисми. Машинанинг эшиги. Самолётнинг эшиги. Қафаснинг эшиги.
-
Автобуснинг эшиги овозсиз очилди: — Марҳамат, чиқинглар. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бу ўртада соат эшиги очилиб, какку қуш чиқди-да: Какку! Какку!, деб яна кириб кетди. У. Исмоилов, Сайланма
3.
-
[Мирзакаримбой:] Эшигимда жуда кўп одамлар ишлаган. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Эшигини топа олдингизми? — Топдим. Айтганингиздек, унинг эшигини Тошкентда ҳар ким билар экан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Ташқари, ташқи майдон, кўча.
-
Эшик совуқ.
5. кўчма Бир мақсадга, ерга етишиш, эришиш йўли, имконият йўли.
-
Бахт эшиги кўриниб турибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Барча орзулар эшиги деярли ёпиқ эди. Н. Сафаров, Жасоратнинг туғилиши
эшик сўзи қатнашган жумлалар:
Эшик супурмоқ
-
Эшигимни супурсин бу Қўмондон, Бўлсин барча қилганига пушаймон. Ҳ. Олимжон
-
[Жамила:] Мен сизни ўла-ўлгунча дуо қилай, лойиқ кўрсангиз, чўрингиз бўлиб, эшигингизни супурай. Ҳамза, Бой ила хизматчи
Эшикка чиқмоқ
-
Кўрпача ёзиб, уни ўтказгач, мен ҳозир, деб эшикка чиқиб кетди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Пазарбой эшикка чиқиб қараса, бу чодирдан бошқа чодирлар кўп, одамлар сон-саноқсиз Ой-сулув
Эшик оға (ёки оғаси)
-
Эшик оға кириб, аркони давлатнинг ҳозир бўлганини билдиргач, Ҳусайн Бойқаро киришга ижозат берди. Ойбек, Навоий
Эшик қоқмоқ
-
Баҳор эшик қоқяпти.
-
Айниқса, эшик қоқиб ёз келди-ю, хаёл тўрт ёққа сочилиб, вақт етишмай қолди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
ЭШИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ESHIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эшик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар