толқон
билан улашинг
1. Қовурилган дон, қуритилган нон ва шу кабилардан туйиб тайёрланган емиш.
-
Нон толқон. Буғдой толқон.
-
Эрталаб Тозагул меҳмон опани янги туғган сигирнинг оғизи ва ўғирдан иссиққина чиққан оқисҳоқ толқон билан сийлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ниёз бобомнинг кампири Хумор хола дастурхон ёзди, бир ҳовучдан жийда, ўрикқоқи, толқон қўйди. Ёшлик
2. Умуман, туйилган ҳар қандай нарса; порошок.
-
Носвой толқон.
толқон сўзи қатнашган жумлалар:
Толқон қилмоқ
-
Хотинлар, одатда, ҳайитга ҳолва, толқон қилишади;
-
Махоркани толқон қиламан. Жиндак оҳак ёки кул билан хурушга келтираман. Ойбек, Қуёш қораймас
-
-
Бу ёқдаги қазувчилар ҳам Ғуломжон, Барот полвон, Замон сингари тоғни урса толқон қиладиган азаматлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Синглимнинг номусини ҳимоя қилдим, деб гап тарқатиб юрган мироб, туҳмати ўтмаслигини сезиб, мўлтайиб, толқон ютиб ўтирди. С. Нуров, Нарвон
Оғзига толқон солмоқ (ёки толқон ютмоқ)
-
Нега жим ўтирибсизлар? Оғизларингизга толқон солиб олдиларингиз-ми? Чирманда чалиб, қўшиқни бошланглар! И. Раҳим, Чин муҳаббат
ТОЛҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOLQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
толқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар