содиқ
билан улашинг
1. Сидқидилдан берилган, садоқатли.
-
Содиқ дўст.
-
[Аваз] Юраги безиллаб, теваракка нолон боқиб ўзига содиқ рафиқ, сафдош, аниқроғи, бир раҳнамо излаб юргандек эди. С. Сиёев, Аваз
-
[Бобур] Кетганларни қайтариб келиш учун энг содиқ беклардан бирини Андижонга юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Мен буюк юрт ўғлидирман, Мен башар фарзандиман, Лекин аввал сенга бўлсам Содиқ ўғлон, ўзбегим. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
2. Содиқ (эркаклар исми).
содиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Субҳи содиқ
-
Ана шундай тароватли субҳи содиқда Меҳтаробод маҳалласидан икки киши йўлга чиқди. С. Сиёев, Аваз
СОДИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SODIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
содиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар