соф
билан улашинг
1. Беғубор, тоза, мусаффо.
-
Соф ҳаво. Соф сув.
-
Соф, яшил табиат юракларга куч бағишлади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Соф осмонда маъсум боққан, Тўлин ойдир йўлдошим. Бойчечак.
-
Уфқларга оташ қалаб, Тонг отади соф, нафис. Э. Воҳидов
2. Бошқа нарса аралашмаган; асил, тоза.
-
Соф олтин. Соф ҳолда учрамайдиган кимёвий элементлар.
-
Бир грамм соф радий олиш учун бир неча тонна уран рудасини қайта ишлашга тўғри келади. Фан ва турмуш
3. Ўзга унсурлардан холи; тоза.
-
У [рус жувон] айвонга қараб келаётган кишини таниб: — Э, Ғуломжон, келинг! — деди соф ўзбек тилида. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. кўчма Доғ тушмаган, ҳар қандай айб, гуноҳ, нуқсондан холи; тоза, покиза, ҳалол.
-
Соф виждон. Соф муҳаббат.
-
Назаримда, шу ўй унинг содда, соф юрагига шундай азоб бермоқдаки, бу азоб олдида устида қанот ёзиб турган ўлим ҳам писанд эмасдек туюлар эди. А. Мухтор, Асарлар
-
Гулнор соф номусига отилган қорани бутунлай ювиб ташлашга жазм қилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу бозор аҳлига, бу ердаги соф-у нософ икир-чикир бандаларга менинг нима дахлим бор? А. Мухтор, Асарлар
соф сўзи қатнашган жумлалар:
Соф фойда
СОФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар