содда
билан улашинг
1. Тузилиши, таркиби жиҳатидан мураккаб бўлмаган, оддий.
-
Содда механизм. Кимёвий содда моддалар.
2. Ечилиши осон, енгил, жўн.
-
Содда масала.
-
Тешабойнинг ҳисоби содда: бирга — ўн! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Тушунилиши осон, равон.
-
Мақола оммабоп, равон ва содда тилда ёзилган эди. Ф. Мусажонов, Ҳикмат
-
Маршал аслида сўз қидирмасдан, содда ва аниқ иборалар билан гапирса-да, бу сўзларни оҳиста талаффуз этарди. Газетадан
4. Ортиқча безаги йўқ, жуда ҳам оддий.
-
Содда уй.
-
Соддагина чодирда ёлғиз яшаган Навоий дилгир, серташвиш эди. Ойбек, Навоий
-
[Кумуш] шу соддагина ясанишдан сўнг иккинчи токчада тироғлик турган кўзгу ёнига борди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Ортиқча такаллуф ёки қувлик-шумликни билмайдиган; оддий, камтар, соддадил.
-
Содда одам.
-
Шерали бу содда, самимий қизнинг болаларча хатти-ҳаракатини кўриб, таажжубланди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Содда хотин эрининг куйиб-пишиб айтган бу гапларига астойдил ишонди. Сирни бировга айтмасликка ваъда берди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Нойиб кулди: — Соддасан, Акбарали! Подшолик ҳамма вақт юртнинг обрўли одамларини ҳимоя қилади. Обрў давлат билан топилади, муни биласан. Чўлпон, Кеча ва кундуз
6. Гўл, лақма.
-
Содда сири — тилида, писмиқ сақлар дилида. Мақол
-
Мен содда шунинг гапига ишониб ўтирибман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
7. Соддаларча қилинган, юзаки.
-
Элмурод Тожибойнинг содда ва беғубор мулоҳазасидан завқланиб кулди. П. Турсун, Ўқитувчи
содда сўзи қатнашган жумлалар:
Содда гап
Содда кесим
Содда сон
Содда сўз
СОДДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SODDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
содда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing