бўша
билан улашинг
1. Банд этиб ёки ишғол қилиб турган кимсадан, нарсадан ҳоли бўлмоқ.
-
Зал бўшади. Йўл бўшади. Уй бўшади. Иноқ оилада бешик бўшамас. Мақол
-
Сабзавот, полиз экинларидан бўшаган ерларни пешма-пеш ҳайдашга киришилади. Газетадан
-
Ҳафиза бўшаган бир стулга бориб ўтириб, сумкасидаги конспектни ўқишга тутинди. Мирмуҳсин, Умид
-
Ёдгор ён-верига аланглаб, зал бўшаб қолганини кўрди-да, дарров ўрнидан турди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ишдан, амалдан, мансабдан қутулмоқ, озод бўлмоқ.
-
У раисликдан бўшади.
-
— То босди-босди бўлгунча, ишдан бўшаб турасизми ё? — деб сўради. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Ўрозмат бу ерлардан бўшаб, бошқа ишга ўтиб кетди. Газетадан
-
Қизлархон охири эр амрига кўниб, вазифасидан бўшади. Муштум
3. Қутулиб чиқмоқ, қутулмоқ; холи, эр-кин бўлмоқ.
-
Турмадан бўшамоқ. Бировнинг қўлидан бўшамоқ.
-
Ғуломжон онасининг иссиқ қучоғидан бўшаб, секин ўрнидан турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳомиладан бўшаган она организми 3-4 йил дам олиши керак. Саодат
-
Зуҳра мактабдан бўшади дегунча далага чопади. С. Зуннунова, Олов
-
Қишлоқ аҳли қиш ойларида ишдан бир оз бўшаб қолишади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
4. Ечилиб кетмоқ.
-
Ит бўшаб кетибди.
1. Бўш, юмшоқ бўлиб қолмоқ.
-
Ер намиқиб, бўшаб қолибди.
-
Қаторда нордай кавшайсан, Баҳорда қордай бўшайсан. Нурали
2. Таранглигини ёки мустаҳкамлигини йўқотмоқ, солқаланиб қолмоқ, бўшашмоқ.
-
Отнинг айили бўшаб қолибди. Винт бўшаб қолибди.
-
Оғи кенг иштонининг бўшаб кетган боғичини шоша-пиша қайтадан боғлашга уринди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Докаси бўшаб кетган, қайта боғлаш керак. Ойбек, Танланган асарлар
бўша сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли бўшамоқ
-
Сен десам, кўнглим бўшаб, Баданларим қордай яшнаб Нурали
БЎША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘SHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар