ҳажм
билан улашинг
1. Бирор жисмнинг бўй, эн ва баландлик жиҳатидан катта-кичиклиги; фазода эгаллаб турган ўрни (куб бирлиги билан ўлчанади).
-
Бинонинг ҳажми.
-
Агар ҳажмини каттароқ қилсам, иморатга керакли ҳамма бўёқ ва сирларнинг харажатини кўтаради. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Фазонинг геометрик жисм эгаллаб турган бўлагининг катталиги шу жисмнинг ҳажми деб аталади. Геометрия
2. Бирор идиш ёки бўшлиқнинг қанча нарса сиғдира олиши, ичининг катталик даражаси; ўлчам.
-
Ёғ банканинг ҳажми. Қудуқнинг ҳажми.
-
Тилнинг кўтарилиши ҳамда лабнинг чўччайиши билан оғиз бўшлиғининг ҳажми ўзгариб, унли товушлар ўзига хос тус олади. Ўзбек тили дарслиги
3. кўчма Умуман, нарсанинг кўп-озлик даражаси, миқдори.
-
Иш ҳажми. Мақоланинг ҳажми.
-
Текширишда қатнашган кишилар ғўза тупларининг сони, шохларининг миқдори, ҳосилнинг ҳажмини аниқлаб чиқдилар. И. Раҳим, Ихлос
-
Биз, қиссамизнинг ҳажми сиғдирмаганликдан, унинг шаҳардаги софдил ҳаётига батафсил тўхтай олмаймиз. А. Қодирий, Обид кетмон
ҲАЖМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAJM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳажм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар