ҳажв
билан улашинг
Айрим шахс ёки ижтимоий ҳаётдаги нуқсонларни кулги остида олиб, масхаралаб айтилган (ёзилган) гап, жумла, байт, асар.
-
Аваз айрим мунофиқ, нодон кимсалар хусусида ҳажв айтди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Муқимийни кўрганлар кам бўлса ҳам, лекин уни оғиздан оғизга ўтиб келган дилтортар ғазалларидан, кулдириб ичакузар ҳажвларидан танийдиганлар кўп эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
У деворий газетанинг редколлегия аъзоси эди, прогулчиликка қарши чиқарилаётган шошилинч сон учун уч-тўрт банд ҳажв ёзиб боришни илтимос қилишди. П. Қодиров, Уч илдиз
ҳажв сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳажв қилмоқ
-
У Авазнинг тили заҳарлигини, бировни ҳажв қилишга усталигини билади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Шоир Мадҳийнинг бўлса яна аҳволи маълум: хонни мақташ, ўзига ёқмаганни ҳажв қилиш, хотинбозлик, баччабозлик билан овора бир бетайин. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ҲАЖВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAJV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲАЖВ сўзига берилган маънолар
ҳажв сўзига янги изоҳ қўшинг
ҳажв сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар