данак
билан улашинг
1. Баъзи этли мевалар (ўрик, шафтоли ва шу кабилар) ичидаги қаттиқ пўчоқ ва мағиздан иборат уруғ.
-
Ўрик данаги. Шафтоли данаги.
-
Табиат ўзи уста деҳқон. Меъёри билан данак ташлаган, меъёри билан уруғ сочган. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
-
Қаршида ўриклар аллақачон данак қотириб қолган, бу ёқларда бўлса, энди гуллаяпти. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. кўчма Бола, фарзанд.
-
Данаги ширин, данагидан мағизи ширин. Қанотли сўзлар
данак сўзи қатнашган жумлалар:
Ширин данак
-
Умид Ҳафизани эскимо ва ширин данак билан сийлади. Мирмуҳсин, Умид
Бошида (ёки миясида) данак чақмоқ кам. қўлл. айн. бошида ёнғоқ чақмоқ
-
Бизга қуллуқ қилган камбағал бошимизда данак чақсинми?. Пўлат, Танланган асарлар
-
— О, Мастон, — деди Турғуной, —
-
эрим миямда данак чақса ҳам, уйда ўтирганим бир давлат эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Бошда икки букилиб, кейин миямда данак чақадиганидан шу тузук. И. Раҳим, Ихлос
Данагини чақмоқ кам. қўлл. айн. мағзини чақмоқ
-
Абдуқодир улуғ халқ бошлаган азим ҳаракат ва кураш ҳақида чуқур ихлос ва ҳаяжон билан гапириб, воқеаларнинг данагини ўз билганича чақишга тиришар эди. Ойбек, Нур қидириб
ДАНАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DANAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
данак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар