дандон
билан улашинг
1. кам қўll.ayn. Тиш.
-
Иш юришмаса, атала дандон синдирар. Мақол
-
Ғам чекма, нон бўлиб, емоққа дандон бўлмаса, Чин мусибат будир: дандон бўлиб, нон бўлмаса. Газетадан
2. Фил тиши, фил суягидан ясалган.
-
Дандон (сопли) пичоқ.
-
Туяларга олтин кўзалар, дандон сопли пўлат пичоқлар, олтин суви билан гул солинган эгарлар, Ҳиндистон доривор-зираворлари ортилган эди. М. Осим, Элчилар
-
Саидқул пичоқни қинидан чиқарди. Дандон сопли ўткир тиғ эди. М. М. Дўст, Лолазор
3. Шимиладиган, қаттиқ конфет тури (қоғозга ўралмаган ёки ўралган бўлади).
-
қизалоқлар югуриб келишарди. Шакархон пистали ҳалво, дандон сочарди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
ДАНДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DANDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дандон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар