дақиқа
билан улашинг
1. Соатнинг олтмишдан бир бўлагига тенг вақт; минут.
-
Вақт. Биз уни бўламиз дақиқа, соатларга. Р. Парфи, Кўзлар
-
Ҳар дақиқа, ҳар сония ғанимат, вақтни ўтказмай, чолни кўндириш керак. Ёшлик
-
Ҳамма бир неча дақиқа бош эгиб, жим қолди. С. Аҳмад, Уфқ
2. кўчма Умуман, вақтнинг жуда қисқа бўлаги; он, лаҳза.
-
Бир дақиқа, фақат бир дақиқа кўзларимиз тўқнашди. Ёшлик
-
Гоҳ-гоҳда нафас ростлаш дақиқаларида ерга урилган кетмон товушлари эшитилади. И. Раҳим, Ихлос
-
Бу дақиқалар унга ҳам лаззатли, ҳам азобли туюлар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ДАҚИҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAQIQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дақиқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар