ҳакам
билан улашинг
1. Тарафлар ўртасидаги келишмовчиликни, жанжални судсиз бартараф этувчи, келиштирувчи холис воситачи; арбитр.
-
Унча катта бўлмаган бу қишлоқнинг ўз кайвониси-ю бузғунчиси, ўғриси-ю ҳаками, бахтлиси-ю бахтсизлари бор. Ёшлик
-
Кетдилар-ку шум риёлар имонни алдаб, Ҳакам бўлсин, ҳақни айтсин биладиганлар. А. Исроилов
2. айнан Судя 1.
-
Йигитали шу дамларда худди ҳозир устидан ё ҳаёт, ё мамот ҳукми чиқарадиган ҳакамни кутаётган маҳбусдек, таҳликага тушиб қолди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. Спорт, шунингдек, санъат мусобақасида қатнашганларнинг маҳоратига баҳо берувчи шахс; арбитр.
-
Ҳакамлар ҳайъати.
-
Улоқни олган одам даврани уч айланиши керак бўлади. Шундан кейингина уни ҳакамлар олдига ташлаб, совринни олиш ҳуқуқига эга бўлади К. Яшин, Ҳамза
-
Айтайлик, футбол бўйича жаҳон чемпионатида манман деган ҳакамлар ҳам дунё кўз олдида ғирромликка йўл қўядилар-ку! Газетадан
ҲАКАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAKAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳакам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар