Izoh.uz сайтида шатак сўзининг изоҳи ва маънолари

шатак

от

1. Узи юролмайдиган улов, транспорт воситасини бошқа уловга, транспорт воситасига тиркаб олиб юриш усули; тиркаладиган ёки тирковга оладиган нарса.

  1. Қумри қатъият билан машинага югурди-да, кузовга ташлаб қўйган, шатак тиркаш учун ишлатиладиган сим арқонни судраб келтирди. С. Аҳмад, Ойдин кечалар

  2. У иккинчи қаторни охирламаёқ, бункери оқ олтинга лиммо-лим тўлганини кўриб, суюниб кетди. Дала четидаги шатаклар эса аллақачондан бери унга мунтазир эди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар

  3. Директор устахонадан шатак билан аранг олиб чиқилаётган тракторни кўриб, азбаройи жаҳли чиққанидан, тилини тишлаб олаёзди. Муштум

2. кўчма Қолоқ, ночор аҳволдан олиб чиқиш, судраш, юргизиш учун ёрдам берувчи шахс, нарса; ёрдам; кўмак.

  1. Кечаги-на бошқаларнинг шатагига муҳтож бўлган бригада — бугун, қарабсизки, илғор. Газетадан

  2. Кучи кетиб, эплай олмаяпти, ёрдам қилиш керак, деб ёнингизга шатак берсак, асов отдек тепкилайсиз. Қаҳрамоннома

шатак сўзи қатнашган жумлалар:

Шатак қилмоқ

Шатакка олувчи қилиб қўшмоқ.
  1. зўрлиги билан донғи чиққан тўриқ отни аравага қўшиб, унинг ёнига бошқа бир отни шатак қилиб, зўрға судраб келдик. С. Айний, Қуллар

Шатакка олмоқ

1. Ўзи юролмайдиган улов ёки бирор транспорт воситасини бошқасига тиркамоқ, бошқасига тиркаб юргизмоқ, судрамоқ.
  1. Юки оғир от., олға интилмаса, ё шатакка олинади, ёки аравадан чиқариб, бошқа от қўшилади. Шарқ юлдузи

  2. Кўздан йироқлашган трактор кўп ўтмай машинани шатакка олиб қайтди. Ўзбекистон қўриқлари;

2. Ўз кучи билан тортмоқ, судрамоқ; тортиб юргизмоқ.
  1. Кўпчилик йигитлар сакраб ерга тушиб, арқонни боғлаб, машинани шатакка олдилар. Ш. Ғуломов, Бўз ер уйғонди

3. кўчма Ишнинг силжиши, юришиб кетиши учун ёрдам бермоқ, кўмаклашмоқ.
  1. Ўтсам-ўтмасам, хавотир эмасман. Биласиз-ку, раис, шатакка олиб юрган йигитмиз. Қаҳрамоннома

  2. Биз паст ҳосилли бригадалардан бирини шатакка олишга қарор бердик. Газетадан


ШАТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

SHATAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
7602
Сўзнинг тескари ёзилиши
каташ
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
150

шатак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

шатак сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, шатак сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+