бўзла
билан улашинг
1. Ўкириб, уввос тортиб, нола қилиб йиғламоқ, зор-зор йиғламоқ.
-
Супага чиқиб, чинакамига: — Ота, отажон! — деб бўзлади. Ёшлик
-
Уларнинг орасида энг кўп бўзлагани кенжа ўғил эди. Ёшлик
-
Ҳар водийни бир-бир изладим, Етим қўзи янглиғ бўзладим. Ҳ. Олимжон
2. кўчма Мунгли, дардли товуш чиқармоқ; нола қилмоқ.
-
Бир шўх бўзтўрғай Ғулом-жон бошидан кетмай ҳадеб бўзлар, нималардир сўзлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Тўрғай бошлари узра чарх уриб бўмади. Ёшлик
-
Бағримда бўзлайди силанган умид, Бетиним тўлғанар ўзини уриб. М. Эгамбердиева, Гулбарг
-
Хаёллар қошимда Сиз бўлиб бўзлар. Э. Охунова, Мен тонгни уйғотдим
-
Козимнинг назарида танбур ҳамон ўксиб-ўксиб бўзларди. Э. Усмонов, Ёлқин
бўзла сўзи қатнашган жумлалар:
Бўтадай бўзламоқ
-
У озмунча кўз ёш тўкдими, гоҳ бўтадай бўзлади, гоҳ ун чиқармай, ичида нола тортди. И. Шамшаров, Довруқ
-
Ишқингда йиғладим, бўтадай бўзлаб Баҳром ва Гуландом
-
Ҳолинг кўрса, отанг бўтадай бўзлар. Баҳром ва Гуландом
БЎЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘ZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўзла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар