ўрам
билан улашинг
1. Ўралган ҳолга келтирилган, ўраб қўйилган.
-
Икки ўрам ип.
-
Ойша трактор орқасидаги бир ўрам арқонни олиб, унга улоқтирди. С. Аҳмад, Икки ҳикоя
-
Бир ўрам қоғоз олди яна. Бу майда ҳарфлар билан қора сиёҳда кўчирилган ғазаллар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Хива заргарлари зийнатлаган тилла буюмлар, той-той ипак ўрамлари император жанобларига пешкаш қилинади. С. Сиёев, Аваз
2. Ўралган нарсанинг ҳар бир қавати.
-
Беморни каравотга ётқизишди. Икки ҳамшира бирин-сирин дока ўрамларини еча бошлади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
3. Тахлаб бирор нарса билан ўралган, ўраб тугилган.
-
Дастурхонга бир ўрам қоғоз пул қўйди. Н. Мақсудий, Юксалиш
-
Эртасига Аматжон Тўлғонойнинг қолган-қутган сепини, уч-тўрт кўрпа-ёстиқ, бир ўрам идиш-товоқ олиб келиб берди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
4. Бир ўрашга етарли, бир марта ўраса бўладиган.
-
Бир ўрам махорка.
5. Бирор нималар билан ўралган, оралиқда бўлган жой.
-
Икки қўшин бир-бири билан аралашиб, қилич солишарди Яраланган отлар ўрам ичида чўлоқланиб, кишнаб юрарди. Мирмуҳсин, Меъмор
6. эскирган Ижтимоий, ҳудудий ва шу кабилар жиҳатдан алоҳида, мустақил бўлган жой, маҳалла, хўжалик ва шу кабилар
-
Ўрамларга тарқалдилар ул гуруҳ, Бўлиб мавжи дарё каби кўҳ-кўҳ. С. Хондайлиқий
-
Айёр экан шу ўрамнинг қизлари, Яхши ёрим ёмон йўлга солибди. Оқ олма, қизил олма
-
Аслида бу икки шикоятчининг арзи, район у ёқда турсин, хўжалик ўрамидан ташқарига чиққулик эмасди. Муштум
ўрам сўзи қатнашган жумлалар:
Ўрам қилмоқ
-
Ўрам қилинган қоғоз.
-
Арқонга осилиб туриб, тошда нимадир чизаётган йигит қўлидаги оқ нарсани ўрам қила бошлади. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Тоҳирнинг шериги хуржунидан ўрам қилинган арқон олди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
шева Мавзе, квартал.
ЎРАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўрам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар