ўралаш
билан улашинг
1. Бирор жойда уймалашмоқ, тентимоқ; изғимоқ.
-
Қодиров ўзи ҳам коридорда ўралашиб юрарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Гажак қўйган келинчаклар, ғижим рўмол ўраган қизлар фотография олдида ўралашиб қолишади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Қурилиш кетаётган бир пайтда участка атрофида бир киши ўралашиб қолди. Муштум
2. Ўралмоқ, ўранмоқ.
-
У [хотин] эски парпаша паранжи ичида ўралашиб, юриб эмас, югургандай тезлаб келар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Бирор иш билан банд бўлмоқ, овора бўлмоқ; куйманмоқ.
-
У ўн болани ўстираман, деб уйда ўралашиб қолди.
-
Касби билан ўралашиб кетармикин, деб касалхона ҳам очиб берди. Йўқ, бўшади. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Кампир ипак қуртлари билан ўз-ўзидан ўралашиб қолди. Х,. Назир, Ёнар дарё
ЎРАЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RALASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўралаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар