ўра
билан улашинг
1. Ўрам, калава қилиш учун айлантирмоқ, ўрам, калава ҳосил қилмоқ.
-
Газетани ўрамоқ. Картонни ўрамоқ.
-
Овқатдан сўнг энам хира чироқ ёруғида, ўзларича қандайдир қадимий ашулани хиргойи қилиб, калава ўрардилар. Саодат
2. Ип, сим ва шу кабиларни бирор нарса устидан айлантириб, ўрам ҳолига келтирмоқ.
-
Ипни чиллакка ўрамоқ. Арқонни белга ўрамоқ.
-
Ипакларни найчага ўрайдиган, калавалайдиган дастгоҳлар бир маромда ишламоқда. Газетадан
-
Баъзан йигитлар белларига йўғон симни уч-тўрт қават қилиб ўраб келадилар. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Бошни беркитмоқ, бошга ёпмоқ, танғимоқ.
-
Дуррача ўрамоқ.
-
Хотин бошидаги жун рўмолини олди-да, бир-икки қоқиб, яна ўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Айлантириб, айланиб, атрофини тўсмоқ.
-
Ҳовлини тахта девор билан ўрамоқ. Боғни панжара билан ўрамоқ.
-
Зирклар тўрт тарафни девордек ўраб турар эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Атрофни осмонўпар тоғлар ўраб олган. К. Яшин, Ҳамза
5. Атрофидан, устидан айлантириб банд қилмоқ, ичига олмоқ, беркитмоқ.
-
Бўйинга шарф ўрамоқ. Ярани бинт билан ўрамоқ.
6. Устидан бирор нарса билан маҳкамлаб боғламоқ, ичига олмоқ.
-
Нарсаларни қоғозга ўрамоқ.
-
Аҳён-аҳёнда тамаки ўраш учун ҳам қоғоз тополмай, диққинафас бўлади киши. Т. Рустамов, Мангу жасорат
7. Қопламоқ, қуршамоқ.
-
Кўкни ўраб олган қора булутлар ҳам тўс-тўсга бўлиниб, ой ҳам қора парда ичидан ярим юзини очиб, ер юзига мўралаб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
шамол энди бўронга айланиб, араваларни сариқ чанг ўрай бошлади. Мирмуҳсин, Меъмор
8. кўчма Ишғол қилмоқ, банд этмоқ, эгалламоқ; босмоқ.
-
Ҳозир унинг юрагини бошқа бир ҳақиқат тирнай бошлаган ва виждонини фақат шу масалагина ўраб олган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Унинг юрагини қарама-қарши ҳислар, кечинмалар ўради. Ойбек, Танланган асарлар
ўра сўзи қатнашган жумлалар:
Пайтава ўрамоқ.
-
Адолат индамай ётар, бош ва юзлари дока билан ўраб ташланган эди. С. Зуннунова, Олов
-
Писмиқ қопчиқнинг ичидан терига ўраб қўйишган бир тугунни олди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Пилла ўрамоқ
-
Қурт пилла ўради. Оқ пилла ўрайдиган ипак қурти.
ЎРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар