ўрама
билан улашинг
1. сифатдош Бир неча марта айлантириб ўралган, ўраб боғланган.
-
Жонузоқ от Ўрама белбоғига қистириғлиқ турган ирғай дастали қамчисини ўйнай бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
2. сфт. с. т. Буралиб-буралиб кетган.
-
Олқор шохи ўрама, гапни сочдай бурама. Қўшиқлар
3. от Ёйилган юпқа хамирни кесиб, ўзига хос шаклда ёғда қовуриб тайёрланган таом, пишириқ.
-
Бундай мўрт хамирдан печене, чакчак, ўрама каби таомлар тайёрланса, оғизда уқаланиб туради. К. Махмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
4. айнан Ўрам 1.
-
Бу (ич) маҳсулотларнинг ҳар биридан ҳар хил яхна овқатлар пўстдумба ўрамаси каби қатор тансиқ таомлар пиширилади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
У майда-чуйдаларни қаламдон ичига солиб, уни қоғоз орасига қўйиб, ўраб, лос билан боғлади, мени хуржунсиз эшакка миндириб, ўрамани олдимга қўйиб, Соктарега жўнатди. С. Айний, Эсдаликлар
ЎРАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўрама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар