гумроҳ
билан улашинг
1. китобий Йўлдан озган, адашган; янглишган.
-
[Навоий:] Деди: қайдин сен, эй мажнуни гумроҳ! Уйғун ваИ. Султон, Алишер Навоий
-
Ҳозир пир ўзларини эмас, сизларни ўйлайдилар, тонг саҳарларда жойнамозга тиз чўкиб, ҳақ йўлдан адашган гумроҳ бандаларингга ғазаб қилма, деб худога сиғинадилар. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Шундай шахсга нисбатли койиш, ҳақорат.
-
— Сен гумроҳ, она сути кўр қилгур, адашиб, улоқиб келиб, яна инсофдан дам урасан-а! — деди Жўра. Ҳ. Назир, Онайизор
-
Вой гумроҳ, танимайсанми ҳали! Ойбек, Навоий
3. Ўқимаган, илмсиз, оми.
-
— Мен бўлсам, тамом гумроҳман, на ўқишни биламан, на ёзишни. Омилигимча қолганман, — деди ўксиниб Унсин. Ойбек, Улуғ йўл
ГУМРОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUMROH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гумроҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар