тошқин
билан улашинг
1. от Қор ва музликларнинг шиддатли эриши, ёғиннинг кўп бўлиши, табиий ва сунъий тўғон ва дамбаларни сув вайрон қилиши ва бошқалар сабаблар туфайли дарё, сой, кўл сувларининг қирғоқдан ошиб, соҳил, ерларни босуви.
-
Баҳорги тошқин. Тошкин сувлари. Тошкин хавфи.
-
Унинг доклади ва музокарага тайёрланган чолларнинг сўзларидан тошқин манзараси, бу офатнинг бутун оқибатлари ҳамманинг кўз олдида гавдаланди-қолди. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
2. сифатдош Жўш урган, пишқирган, жўшқин.
-
Тошқин дарё.
3. кўчма Ғайрати ичига сиғмайдиган, ўт-юрак, қайноқ.
-
Тошкин йигит. Тошқин қалб.
-
— Баракалла, отангизга раҳмат! — деди Қудрат қувониб. Кейин тошқин бир меҳр билан сўради: — Қишлоққа қачон қайтасиз? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Тошқин (эркаклар исми).
ТОШҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOSHQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тошқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар