тўзим
билан улашинг
Кишининг қийинчилик, кулфат, оғриқ ва шу кабиларга чидаш қобилияти; чидам, бардош.
-
Тўзим билан ўқимоқ.
-
Қайси бир садаф сийна Тўзим-ла санчиб игна, Инжуларин бирма-бир Шу шоҳига қадаган? Ғ. Ғулом
-
Салимнинг кутгани чиқмади, қўрғонда аввалгидай тинчлик, жимжитлик. Бу ҳол уни яна эзди. Охирига қадар кутишга куч ва тўзим сезмади ўзида. Ойбек, Танланган асарлар
тўзим сўзи қатнашган жумлалар:
Тўзим берсин
-
— Сиз ҳали шу ерда бир-икки кун бўларсиз. Тўзим берсин, — деди. А. Мухтор, Чинор;
-
Қаранг, бир соатга бардош бермабсиз. Янаям оналаримизга тўзим берсин. Муштум
-
Чол тўнғиллаб: — Қўй-е, ҳамма сенга ўхшаганлар ёрилиб ўлаверса, лапанглаб юрадиган семизларга тўзим берсин-е, — деб ҳазиллашиб қўярди. Д. Нурий, Осмон устуни
Тўзим билмас (ёки билмайди)
-
Сен-чи мангу чиқаверасан, Тўзим билмас сендаги бардош. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
-
Сизнинг бу яратган мўъжиза санъат Юз йил тўзим билмай турмоқлиги рост. А. Орипов, Йиллар армони
ТЎЗИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘ZIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўзим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар