тўз
билан улашинг
1. Тўзондек ҳар ён сочилмоқ, учмоқ, тўзғимоқ.
-
Пар тўзиб кетди.
-
Жимжимадор япроқларинг Сарғайиб банд узмоқда. Беватандай шамол билан Ерда изғиб тўзмоқда. Т. Тўла
2. кўчма Ҳар ёнга тарқалмоқ, тарқалиб, сочилиб кетмоқ, пароканда бўлмоқ.
-
Қўйлар бўри теггандай тўзди.
-
Шеър анжумани тўзди, уят сўз аралашди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
3. кўчма Тарқамоқ; тарқаб, бўлиниб йўқ бўлмоқ.
-
Умр ўзади, ҳусн тўзади. Мақол
-
Гавҳар хаёллари тўзиб, Тальъатга ўгирилиб қаради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Наҳот шундай осон бўлса бу дунёнинг тўзмоғи. Т. Тўла
4. Бетартиб ёйилмоқ, тўзғимоқ, пахмаймоқ.
-
Силлиқ қилиб таралган, кўп диққат ва меҳнат сарф қилиниб ўрилган сочлар тўзган, сочилган. А. Қаҳҳор, Сароб
5. Эскириб, титилиб ишдан чиқмоқ.
-
Кенгаш қилган эл озмас, Кенг бичилган тўн тўз-масалан Мақол
-
Менга овқат беради, кийимим жуда тўзса, кийим қилиб беради. Ойбек, Танланган асарлар
6. кўчма кам қўлл. Ўзини олдирмоқ, хазон бўлмоқ, сўлмоқ.
-
Хўжайин айтганча, узилмаган гул бўлмаса ҳам, руҳи, қалби бу чиркин бўғиқ муҳитда сўнмаган, тўзмаган кўринади. Ойбек, Танланган асарлар
ТЎЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘Z сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТЎЗ сўзига берилган маънолар
тўз сўзига янги изоҳ қўшинг
тўз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing