рангдор
билан улашинг
1. Бирор рангга эга бўлган ёки бўялган; рангли; ранг-баранг.
-
Рангдор қаламлар. Рангдор қоғоз.
-
Паркнинг рангдор маржон чироқлари ҳам сўнди ҳамма ёқ жимжит бўлиб қолди. А. Мухтор, Чинор
-
Чамаси, касалхона яқинидаги бу бозорча ўзидан-ўзи пайдо бўлган, кейинчалик бир қатор раста қурилиб, устига рангдор пластмасса шифер ёпиб қўйилган эди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
2. кўчма Бежамали, жилвали, тамтароқли, баландпарвоз (гап, сўз, услуб ва шу кабилар ҳақида).
-
Сайрамов болаликда, узун қиш кечалари чолнинг ўзига хос рангдор сўзи ва услубини диққат билан тингларди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
умрдош танлашда янглишма, қизларнинг ташқи қиёфасига, рангдор сўзларига уча кўрма, — деди меҳмон Мансурга. Ё. Шукуров, Уч савол
РАНГДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RANGDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рангдор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар