қўшчи
билан улашинг
1. Қўш ҳайдовчи киши.
-
Ер ҳайдашга чиққан қўшчиларнинг куйлаган овозлари эшитилиб, мени ўз томонига тортди. С. Айний, Эсдаликлар
2. тарихий Феодал-бойларга ёлланиб ишловчи камбағал деҳқон; қарол, чоракор, батрак.
-
Минг қўшчига бир бошчи. Мақол
-
Ўзининг ер ҳайдаш анжомларига, ҳўкиз каби иш ҳайвонларига эга бўлиб, ҳақини келишган ҳолда, заминдорларнинг ерини ҳайдайдиганлар қўшчилар деб номланган. Фан ва турмуш
3. тарихий Батрак, қарол, чоракор ва камбағал деҳқонлар манфаатини ҳимоя қилиш учун тузилган, 1919-1930 йилларда фаолият кўрсатган касаба ташкилоти.
-
Стол ёнида комиссия аъзолари, қўшчи фаоллари ўтирдилар. А. Қаҳҳор, Сароб
ҚЎШЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘SHCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўшчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар