ранг
билан улашинг
1. Бўяш учун ишлатиладиган модда; бўёқ.
-
Қуруқ ранг. Ипак бўяйдиган ранг. Ранг бермоқ.
-
Стадион ремонт қилина бошлаган, панжаралар қизил, сариқ рангга бўялган. Ёшлик
2. снт. Рангтасвирнинг асосий ифода ва тасвир воситаси.
3. Нарсаларга суртилган ёки сингдирилган бўёқ, сир.
-
Шипи шарқча нақшдор уй, нақшлари эскириб, ранги хираланган, лекин ҳали диққатни тортарлик ҳолда. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бугун у ишдан барвақт қайтди. Оч зангори рангга бўялган дарвозадан ўтиб, ҳовлига кирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Бирор нарсанинг ўзига хос бўёғи; тус.
-
Ранги сариқ рўмол. Ҳайвонларнинг муҳитга мослашадиган ранги. Олмага ранг кириб қолди.
-
Ғўзаларнинг рангини кўрган сари, ичгинам туздай ачийди. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
-
Бир туп дарахтда қанча шох-шабба, қанча ранг, қанча гул-мева, қанчалаб сир-синоат бор. Газетадан
-
Овқат пишди. Қозоннинг занги чиқиб қорайган гўжага қатиқ ҳам ранг киргизолмади. А. Қаҳҳор, Анор
5. Кишининг юзидаги қизиллик даражаси.
-
Унинг рангида қони йўқ. Унинг ранги қип-қизил. Ранг кўр, ҳол сўр. Мақол
-
Негадир Чароснинг юзи худди шу гул билан бир хил рангда эканини энди сезди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Турсуной билан Шарофатнинг ранги бўздай оқарди. Ойбек, Танланган асарлар
6. кўчма Гап, нутқ, оҳанг ва шу кабилардаги нозик бўёқ, тус; кўриниш, жилва.
-
Бир зумдан кейин яна айни товуш парвоз қилди. Аммо ўзга мақомда кўнгилни яна қаттиқроқ сеҳрловчи ранглар билан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир-икки кун миёнасидаги кечинмалар
-
турли ранг билан унинг уйқули димоғида акслана бошладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Энг яқин кишиларидан ҳам яшириб юрган, аллақачон ўтмиш дафтарларида ранги хиралашиб кетган хотиралар бирдан туғён урди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ранги ҳам, туси ҳам намоён дунё, Қирқми эллик бу, умр ўртаси. А. Орипов, Йиллар армони
7. кўчма Жонлилик, файз.
-
Тошкентлик машҳур бир бойнинг хасислиги ҳақида энг кейинги, ҳали ҳеч кимнинг қулоғига чатилмаган латифалар суҳбатга ранг бериб турар эди. Ойбек, Танланган асарлар
ранг сўзи қатнашган жумлалар:
Ранги кетиб қолмоқ
-
— Рангинг кетиб қолибди, — деди у Дилфузанинг кўзларига тикилиб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Ранги синиқмоқ
-
Ёдгор унинг ранги синиқиб, кўзлари киртайиб қолганини сезар, изтироб чекиб юрганини билар, югуриб бориб, қўлидан тутгиси, мен сени соғиниб кетдим ахир, дегиси келар, аммо журъати етмас, бундай қилишга ўзини ҳақсиз деб билар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Ранги ўчиб кетмоқ
-
— Ҳақорат қилди! — деди Искандаров анчадан кейин тилга кириб. У ранги ўчиб, ўрнидан туриб кетди: — Нега мени ҳақорат қилдинг, ифлос! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Икки-уч олишдаёқ лаганнинг ранги ўчиб кетди. Ғ. Ғулом, Шум бола
дипл. ҳарб. Унвон, рутба даражаси.
-
Биринчи ранг капитани.
Қиёққа ўхшаш ёввойи ўсимлик.
РАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ранг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар