қўшхона
билан улашинг
1. Қароллар, хизматкорлар, қўшчилар учун белгиланган тураржой.
-
Бойнинг ерининг юқорисида, баландгина бир парча саҳн хизматкор ва мардикорларнинг қўшхонаси эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Сафарда қўниш, истиқомат қилиш учун белгиланган жой, сарой.
-
Мен оғирсингансимон ўйланиб олдим ва: — Хўп, қўшхонам узоқ бўлса ҳам, бир хабар олиб ўтар-ман, — дедим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қўшхоналарга бор-да, меҳмонларга хабар бер. Олиш бошланди, де. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
ҚЎШХОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘SHXONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўшхона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар