қўшқулоқ
билан улашинг
1. Икки томонида қулоғи бўлган кувачасимон сопол идиш, хурмача.
-
Саид Жалолхон раиснинг олдидаги қатиқни қўшқулоғи билан олиб чиқиб, ариққа ташлади. А. Қаҳҳор, Башорат
-
Бир қўшқулоқ қатиқ фалон пул. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Эндигина униб чиққан, икки уруғ-баргдангина иборат бўлган ниҳол.
-
Чигит экиб, ғўзаларимиз қўшқулоқ бўлгунча не-не машаққатларни бошимиздан кечирмадик! С. Абдуқаҳҳор, Қувондиқ
-
Қиш ўтди, баҳорда қарасам мундоқ, Остидан ниш уриб чиқибди гиёҳ, Гиёҳки, ингичка, нимжон, қўшқулоқ, — Ажабо! — дедим-у, термилдим узоқ. Шуҳрат
ҚЎШҚУЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘SHQULOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўшқулоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар