маросим
билан улашинг
1. Диний ёки анъанавий урф-одатлар муносабати билан ўтказиладиган тадбир, йиғин.
-
Диний маросимлар. Тўй маросими. Дафн маросими.
-
Келаси жума махдумнинг уйида тўй ижро қилиниб, маросимдан сўнг Раъно ўрдага юбориладиган бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Тантаналар билан ўтказиладиган расмий йиғин.
-
Каналнинг очилиш маросими. Мукофот бериш маросими.
-
Пўттиев шу долзарб кунларда далага эмас, тантанали маросимга отланган кишидай башанг кийинган. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Адолат маршалнинг парад қабул қилиш маросимини биринчи марта кўраётгани учун қора кўзлари нурланиб чақнарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
МАРОСИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAROSIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маросим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар