марра
билан улашинг
1. Югуриш мусобақаларида, пойгада босиб ўтиладиган йўлнинг охирги нуқтаси.
-
Маррага биринчи бўлиб бормоқ.
-
Ҳамма пойгада маррага етай деб қолган чавандознинг ҳаяжони билан яшайди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
У ўзини маррага етай деб қолган спортчидек сезиб, юраги ҳаприқди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. Сафарнинг охирги ери; манзил, мазгил.
-
Карвон саҳар чоғида маррага етиб келди. Ойбек, О. в. шабадалар.
3. Бирор ишнинг охири ёки олдиндан мўлжаллаб қўйилган ҳажми.
-
Турсунмат ака келгуси йили 40 центнерлик маррани кўзлаяпти. Ўзбекистон қўриқлари
-
Каноп экувчи хўжаликлар уч минг тонна каноп тайёрлаш маррасидан биринчи марта ўзиб кетдилар. Газетадан
4. ҳарб. Қўшин эгаллаб турган чегара, чизиқ, позиция.
-
Душман қўшимча кучлар келтириб, босиб олган маррани мустаҳкамлаяпти. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Маҳаллий аҳоли ёрдами туфайли биз, киши билмас, ҳужум маррасини эгалладик. Н. Сафаров, Оловли излар
5. Кесим вазифасидаги -ники қўшимчали сўз билан (асосан шахс олмошлари ёки шахс билдирувчи сўзлар билан) қўлланиб, ютуқ, ғалаба шу сўз англатган шахс(лар)га тегишли бўлишини билдиради.
-
Етиб кела олса, марра Салимники. Боплади, энди марра дўстингники
-
Агар бирор каттароқ идорада тузукроқ танишинг бўлса, марра сеники! Таниш башаралар
-
Кеч деганда мартнинг биринчи ярмида чигитни экиб олсак, марра бизники. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
МАРРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
марра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар