тўзон
билан улашинг
1. Ҳавога кўтарилган (тўзган) хас-хуш ва бошқалар майда нарсалар аралаш чанг.
-
Дарё қуриса ҳам, ўзани қолар, Бўрон босилса ҳам, тўзони қолар. С. Акбарий
-
Машиналар кетидан кўтарилган тўзон кун тиғида, осмонда бир зум кезиб, кейин пахтазорга ёпирилади. А. Муҳиддин, Теримчилар
2. Нарса бетига, сатҳига қўнган, инган шундай нарса; гард-ғубор, чанг.
-
Николин унинг тўзон босган елкасига оғаларча қўлини қўйиб: — Раҳмат, Бектемир, — депти. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ўчоқ бошида қумғон шарақлаб қайнаб, чўғ устига тўкилди, буғ ва кул тўзони кўтарилди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Тегирмон йўлаги ун тўзони ичига кўмилиб, кеч кузнинг қуюқ туманли ҳавоси манзарасини беради. А. Қодирий, Обид кетмон
тўзон сўзи қатнашган жумлалар:
Тўзон бўлмоқ
-
Тонг отганда, дунё тўзон бўлади, Ҳар тарафдан девлар ошиб келади. Ширин билан Шакар
Тўзон қилмоқ
-
Келса, мамлакатни тўзон қилади, Ишқириб дамига тортиб олади. Рустамхон
ТЎЗОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘ZON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўзон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар