тахла
билан улашинг
1. Буклаб, тахига солиб қўймоқ; буклаб, тахига солиб жойламоқ.
-
Онам устимдан чопонимни ечиб олиб, тахлаб қўйибдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Мен шамшод хивичидан тўқилган буклама курсичамни тахладим. Гулдаста
-
Хотин индамади, рў(й)жани тахлаб, столнинг устига суриб қўйди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Устма-уст термоқ, устма-уст қўйиб жойламоқ.
-
Татар аёл китобларни бир чеккага тахларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ота чайланинг тўрига тахлаб қўйилган кўрпалар устидаги ёстиққа ишора қилди: — Ҳеч уялиб-нетиб ўтирма. С. Анорбоев, Оқсой
3. кўчма Уст-устига, кетма-кет келтирмоқ, қўшмоқ, қалаштирмоқ(гап-сўз ва шу кабилар ҳақида).
-
Кейин биринчи навбатда нима ишлар қилиш кераклигини тахлаб ташлади. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Мактаб директори Соат Починов., бирпасда талай гапни тахлаб ташлади. Газетадан
-
баҳона тахлаб ташлаётган Жавҳардан Расулжоннинг жаҳли чиқди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
ТАХЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAXLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тахла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар