тавсия
билан улашинг
1. Бирор иш, лавозим, ўқиш ва шу кабиларга лойиқ кўриб тақдим этиш, шундай мазмунли тақдимнома.
-
Йирик мутахассиснинг тавсияси билан ишга олмоқ.
-
Тавсия беришдан олдин тавсия берилувчининг барча фазилатларини тарозига солиб туриб, ўз фикрини айтади. Газетадан
2. Маслаҳат, кўрсатма.
-
Врачнинг тавсияси билан даво олмоқ.
-
Ибодовнинг тавсияси билан хатни таржима қила оладиган кишининг уйига борди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
3. Фойдаланиш, амалга ошириш учун белгиланган кўрсатма, йўл-йўриқ.
-
Саноат ва қурилиш соҳаларига доир бир қатор илмий тавсиялар ишлаб чиқаришга топширилди. Газетадан
-
Хусусан, узумчиликда тўпланган материаллар асосида илғор тавсиялар ишлаб чиқилди. Фан ва турмуш
тавсия сўзи қатнашган жумлалар:
Тавсия қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Одобли, билимдон йигит, — деди кулиб, тавсия қилаётган муаллимнинг фазилатларидан завқланган кишидек. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Сизни бўлим мудирлигига тавсия этмоқчиман. Ёшлик
-
Тез-тез шамоллаб турувчиларга олдин уйда пайпоқда, кейин яланг оёқ юриш тавсия этилади. Фан ва турмуш
ТАВСИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAVSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тавсия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар