гумбур
билан улашинг
1. тақл. с. Портлаш чоғида чиқадиган ёки портлашга ўхшаш кучли, давомли товуш ҳақида.
-
Базм борган сари қизимоқда, чирманда гумбурига қўшилиб, ялпи қийқириқлар эшитилмоққа бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ноғоралар гумбури ва карнайлар садоси яна осмон-у фалакка чиқди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
2. сифатдош Мустаҳкам, пишиқ-пухта.
-
Гумбур арава.
-
— Машина гумбур,— деди Ражаб ака,— Энди бу ёғи сенга боғлиқ, ука! К. Раҳим, Ўз касбини севган йигит
-
Аравалар гумбур, отлар семиз, керакли анжомлардан ташқари, турли ҳашамлар билан безатилган. Ҳ. Нуъмон, А.Шораҳмедов, Ота
гумбур сўзи қатнашган жумлалар:
Иш гумбур
-
[Мирзарайим Гулжонга:] Мана шу хат билан иш гумбур. Гулжонни лўкиллатамиз-қўямиз Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Унинг [Миркомилнинг] ишлари гумбур. К. Яшин, Ҳамза
ГУМБУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUMBUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гумбур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар