гумашта
билан улашинг
1. тарихий 20-аср бошларига қадар Туркистонда катта савдогар бойларнинг жойларда савдо ишларини олиб борувчи ишончли кишиси, вакили.
-
Баъзи серпул — катта дунёдор кўпас бойлар узоқ юртларга ўз гумашталарини юбориб, ўзлари кайф-сафо билан машғул бўлар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
[Абдулла Қодирий] 1912 йилда яна бошқа бир савдогарга йилига 50 сўм иш ҳақи билан гумашта бўлиб киради. ЎТА
2. кўчма Бирор кимсани қўллаб-қувватлаш билан муайян амалга тайинланган ёки биров томонидан махсус топшириқ билан қўйилган шахс.
-
У [Ваҳоб Бердиев] аппаратни ўз гумашталари билан тўлдирди. Газетадан
-
Солиҳбой гумашталари эса буни ўзларича изоҳлаб, бойнинг саховатпешалиги, камбағалпарварлиги деб тушунадилар. С. Хўжаев, Ўзбек тарихий фильмлари
ГУМАШТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUMASHTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гумашта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар