гумбаз
билан улашинг
1. Қубба шаклидаги том; қубба тахлитидаги нарса.
-
Цирк гумбази. Ҳаммом гумбази.
-
Тўғрида Ҳирот мадрасаларининг нақшли гумбазлари эрталабки қуёш нурида ярқираб кўринмоқда. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
— Гумбазни кошин билан безатмоқчи бўлибсиз, кошинингиз етарлими? — деди [Хонзода]. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Бесўнақай, катта, семиз одам ҳақида.
-
Тунов куни холамникига борган эдим, холам ҳамма гапни Ҳомид чўчқанинг қулоғига етказувчи ўз қизи Зайнаб гумбаз бўлганини бирма-бир айтиб берди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
гумбаз сўзи қатнашган жумлалар:
Кўк гумбази
-
Бола ҳар кун келар оқшомда, Тут тагига бориб ўтирар Ва сарҳадсиз нилий осмонга — Кўк гумбазга боқиб ўй сурар. Х. Даврон, Тунги боғлар
ГУМБАЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUMBAZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гумбаз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар