сувдон
билан улашинг
1. Қушларга сув бериладиган идиш.
-
Бедананинг сувдони. Сувдонларга сув қуймоқ.
-
[Жўра] Хайрият, тирик экансан, деди-да, сувдон билан дон соладиган синиқ товоқни олиб, ҳужрадан дон, ариқдан сув тўлдириб келиб, товуғининг олдига қўйди. У. Назаров, Замон
2. Ёнда олиб юриладиган сув идиш.
-
Бектемир сувдонни кўтариб, бир неча қултум ютди-да, яна пўки билан оғзини маҳкамлаб қўйди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Умуман, сув солиб қўйиладиган идиш.
-
— Сувдонни олиб, чўнтакларга озгинадан қаттиқ нон сольволамиз, — деди у буйруқ оҳангида. А. Обиджон, Эй, ёруғ дунё
СУВДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUVDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сувдон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар