сувли
билан улашинг
1. Ичида суви бор.
-
Сувли идиш.
-
Ортиқ ўриндиқ тагидан сувли мешни тортиб олиб, кўринарли ерга қўяркан, бир чеккада гарангсиб турган Зулхуморга пичинг қилди. М. Мансуров, Ёмби
-
Осмондаги ой бўлсам, Тиниқ сувли сой бўлсам, Севган ёрнинг кўксинда Кеча-кундуз жой бўлсам. Қўшиқлар
2. Таркибида суви бўлган.
-
Сувли эритма.
3. Суви, шираси кўп, серсув, сершира.
-
Сувли шафтоли. Сувли мевалар.
4. Сув билан таъмин этилган, сув бор бўлган.
-
Сувли ерлар.
-
Ўтли, сувли яйловимнинг йўли олис, Ўлан бўлса, айтишайлик бизлар холис. Қўшиқлар
СУВЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUVLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сувли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар