1. Водород билан кислороднинг кимёвий бирикмасидан иборат рангсиз, ҳидсиз шаффоф суюқлик; табиатда муз ва буғ ҳолида ҳам учрайди, барча тирик организмларнинг ва кўпгина моддаларнинг таркибий қисмини ташкил қилади.
Қор суви. Денгиз суви. Оқар сув. Турғун сув.
Зилол сувлар, эрам каби боғ-у бўстонлар, Менинг совғам кошоналар, олтин тупроқлар. Ғайратий
Атмосферада сув буғ, туман, булут, ёмғир, қор ҳолатида бўлади ЎзМE
2. Шундай суюқлик ичимлик сифатида.
Минерал сувлар.
Садақанинг афзали чанқоқ одамларга сув улашмоқдир. Фан ва турмуш
Организмга йод озиқ-овқат ва сув билан киради. Фан ва турмуш
3. Сой, кўл, дарё ва шу кабиларнинг сувли сатҳи ҳақида.
Сув бўйи. Сувнинг нариги бети. Сувнинг кўтарилиши.
4. Тармева, сабзавот ва шу кабилар таркибидаги шира, шарбат, суюқлик.
Анор суви. Сабзининг суви.
Боғингда очилган қизил гулларинг, Узумнинг сувидай ширин тилларинг. Қўшиқлар
5. Тирик организм ва аъзолардан ажралиб чиқадиган суюқлик, шира.
Ошқозон суви.
[Ёрмат] Тумов орқасида бурнидан тўхтовсиз оққан сувни ҳам сезмайди. Ойбек, Танланган асарлар
6. Умуман, турли нарсалар таркибидаги намлик.
Суви қочган нон, олмачой билан нонушта қилишаётганда, Гадойбой пайдо бўлди. Ҳ. Ғулом, Феруза
7. кўчма с. т. Маза-матраси, шираси ёки жири йўқ (мева ёки овқат ҳақида).
Қовун қип-қизил сув чиқди. Бу шўрва эмас, шилдир сув.
8. Каштачиликда: тўғри ёки тўлқинсимон чизиқ шаклидаги гул элементи.
Суви оқ, гули турли қийиқча.
9. эск. Ўн танобга тенг ер ўлчов бирлиги.
Ҳар ўн таноб ер бир сув ҳисобланиб, мана шу майдон ҳисобидан ариқ тозалашга бир ҳашарчи юборилар эди. И. Жабборов, Кўҳна харобалар сири
10. Турли бирикмали номлар таркибида келади.
Сув каламуши, сув эчкилари, сув ости кемаси.
Жон (ёки ҳаёт) суви
Улар ўзларига, ўз ерларига, ўз уйларига ҳаёт суви келтириш учун курашга борадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ташқарида бир қўша созандалар дутор, танбур, ғижжак, рубоб, пай билан дунёга жон суви сепиб, шаҳарнинг машҳур ҳофизлари ашула айтадилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Машқ бошланиши билан бутун вужудимга ҳаёт суви югурди. А. Қодирий, Кичик асарлар
Сув ичмоқ
От бошига иш тушса, сувлиғи билан сув ичар. Эр бошига иш тушса, этиги билан сув кечар. Мақол
Шолининг орқасидан курмак сув ичибди. Мақол
Кўз тикиб турган ерларимиз эски ариқдан сув ичолмайди, янги ариқдан тақир ичолмайди, яна азалгидай қақраб ётаверади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Сув йўли
Сув қўймоқ
Экинга сув қўймоқ.
Оғзининг суви келди
Ундан нарида каттакон дошқозонда ош дамлаб қўйилибди. Зарчува солинган, сап-сариқ. Оғзининг суви келиб кетди. Ёшлик
Анча (ёки кўп, қанча-қанча) сувлар оқди
Ҳа, қизим, ундан буён қанча-қанча қорлар ёғди, қанча-қанча сувлар оқди, у вақтларда ёш эканмиз, фаросат оз экан, кўп-кўп камчиликлар ўтди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Сиркаси сув кўтармайдиган одам
Сиртига сув юқтирмаслик
Сув бўлмоқ
Бемор иситмалаб, сув бўлиб ётибди;
Темирчининг қўлида темир эриб сув бўлар. Мақол
Сув йўғида таяммум
Сув текин
Сув қилиб (ёки сувдек) ичмоқ (ёки ичиб юбормоқ)
Сув қилмоқ
Наврўзда дув-дув гап тарқалганди: Саидхон колхознинг фалонча пулини гумдон қилиб, қамалиб ётганмиш, писмадончи молни сув қилиб, қўлга тушиб қолганмиш. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка
Ўн етти кун деганда [Мўминжоннинг] хати келди яна хати келгунча, билмадим, неча марта ўқиб чиққанмикинман уни. Худди сув қилиб юбордим. Қ. Мақсумов, Муҳаббат қўшиғи
Сув қуйгандек (тинч, жимжит)
Навоийнинг уйи сув қуйгандек жимжит, ҳамма оёқ учида юрар, бир-бирлари билан шивирлашиб гапиришар эди. М. Осим, Сеҳрли сўз
Сувга оқизмоқ (ёки ташламоқ)
У [деҳқон] молини сотмади — сувга оқизди. Йўқ, сувга оқизгандан баттар бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
Сувга тушган нондек бўшашмоқ
[Отабек] Сувга тушган нондек бўкиб, бўшашиб, юз хил совуқ, ярамас хаёллар қўлида эзилиб, ўзининг дунёда борми-йўқлигига ҳам тушунмай кета берадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Сувга тушса, қуруқ чиқадиган
Сувга уриб кетмоқ
Дунёдан умиди бўлмаган одамда дид ҳам, орзу-ҳавас ҳам сувга уриб кетар экан. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
Сувда маза бор, бунда маза йўқ
Сувдай билмоқ (ёки ичмоқ, эзиб ичмоқ)
[Эртўғон ота] Сув илмин сувдай ичган Дарёларнинг султони. Қирқ колхозга сув сурган Миробларнинг полвони. Қ. Муҳаммадий
Сувдай сероб бўлинг
Тагига сув кетди
Бойликнинг тагига сув кетди. Ойбек, Танланган асарлар
Тушингизни сувга айтинг
Ўзини ўтга (ҳам), сувга (ҳам) урмоқ
Ўт билан сувдек
Илгарилари ўт билан сувдек бўлган кундошлар энди сирдош бўлиб, чекка-чеккада пичирлашадиган бўлдилар. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Қўлини совуқ сувга урмайди
Ғалвирни сувдан кўтармоқ
СУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.