сўниқ
билан улашинг
1. Ўчган, сўнган, ўчирилган, ўчиқ.
-
Сўниқ печ.
2. Хира, нурсиз.
-
Сўниқ юлдузлар.
-
Сўниқ кўзлари мўлтираб турган, ҳар бир буйруқни сўзсиз бажарувчи йигит, қадам ташлашидан ёш жувонга ўхшаган жулдур паранжили аёлни сарой томон бошлади. М. Осим, Карвон йўлларида
3. кўчма Синиққан, сўлғин.
-
Сўниқ чеҳра.
-
Ҳафиза ноумид уйга келди. У сўниқ, кайфи паст эди. Мирмуҳсин, Умид
-
Балки қаршингизга келгандир мунис Бева келинчакнинг сўниқ рухсори. А. Орипов, Йиллар армони
4. Ҳарорати, қўри кетган; сўнган.
-
Қалби сўниқ кишилар.
5. кўчма Бўғиқ, ҳазин.
-
Сўниқ товуш.
-
— Ҳеч қандай айбим йўқ, ҳеч нарса билмайман, оға, — деди сўниқ овоз билан Абдусаломхўжа. Ж. Шарипов, Хоразм
сўниқ сўзи қатнашган жумлалар:
Руҳи сўниқ ёки сўниқ руҳ
-
Руҳи сўниқ кишидан путур кетар ишидан. Мақол
-
Пайғамов хотинининг сўниқ руҳи, совуқ қарашларини Нусратбек сезганидан пинҳона изтироб чекди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
СЎНИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘NIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўниқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар