яроқли
билан улашинг
1. Муайян талабларга жавоб берадиган, бирор нарсага ёки бирор мақсадда ишлатса бўладиган; ярайдиган.
-
Экишга яроқли ер. Ичишга яроқли сув. Яроқли асбоб-ускуналаримиз бор.
-
Текширув натижаси тупроқнинг дамба учун яроқли эканини кўрсатиб турибди-ю, лекин у бари бир лаборатория хулосаси эмас-да. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Бирор ишни қилиш қўлидан келадиган, бажара оладиган, бажаришга ярайдиган; лаёқатли.
-
Ишга яроқли кишилар.
-
Бибинургина бу ердаги ўзга меҳмонлар орасида таржимонликка яроқли эди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Яқинда уни [Эркинни] ҳарбий комиссарлик чақириб, комиссиядан ўтказибди, врачлар уни хизматга яроқли топишибди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
ЯРОҚЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAROQLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яроқли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар