яримта
билан улашинг
1. Бутуннинг иккидан бир қисми, қоқ ярми.
-
Яримта нон. Яримта тарвуз.
-
Йигит елкадан қопчасини ечиб, яримта ғиштдай нон, икки катта чақмоқ қанд, бир қаричча йўғон колбасани олди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. сўзлашув тили Ярим литр ичкилиги бор бутилка; яримталик.
-
Манноп каттакон бархан салқинида ёнбошлаб ётар, яримтани бўшатай деб қолган эди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Олой бозоридан мастава масаллиқ харид қилишди. Зойиржон яримта ароқ олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
яримта сўзи қатнашган жумлалар:
Дўпписи яримта
Кўнгли яримта
ЯРИМТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARIMTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яримта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар