яримла
билан улашинг
Ярмига ёки ўртасига етмоқ; ярми кетиб, ярми қолмоқ, ярим бўлиб қолмоқ.
-
Ҳовуз суви яримлаб қолди.
-
Шу тариқа қиш ҳам яримлади. С. Аҳмад, Уфқ
-
[Дастурхонда] Бир шиша ароқ бўшатилган, иккинчиси яримлаган, нон билан мевадан бошқа егулик нарса кўринмасди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
-
Дарс яримлаганда, ўқитувчи бирдан қулоқ солиб қолди Аллакимнинг пишиллаётгани баралла эшитилди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа
ЯРИМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARIMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яримла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар