ярим
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг икки тенг қисмидан биттаси, иккидан бир бўлаги, иккидан бири.
-
Йилнинг ярми. Ноннинг ярми. Қишнинг ярми тугади. Ишнинг ярми битди.
-
Ёни-вери билан қўшилиб, бир танобдан мўл ер қўлга киради. Кейин яхшилаб чопасан. Ярмига сабзи, ярмига картошка экасан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ой ҳам қора нарда ичидан ярим юзини очиб, ер юзига мўралаб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бутуннинг иккидан бирига тенг миқдор; 0,5.
-
Ярим йил. Ярим литр ёғ. Ярим метр лас. Ярим килограмм шоколад. Ярим соат суҳбат.
3. Бир нарсанинг ўртаси, ўрта бели.
-
Йўлнинг ярмига етганда, машина бузилиб қолди. У ярим кечада етиб келди. Бу тоғнинг ярмига аранг чиқдик.
-
Холисанинг норози овози эшитилди: — Ярим кеча бўлди-ку! С. Нуров, Нарвон
-
Вақт ярим тундан ошган эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
4. Тўлиқ эмас, нотўлиқ; чала.
-
Ярим шаффоф. Ярим қоронғилик. Ярим жиддий. Ярим ҳазил.
-
Унинг оғзи ярим очиқ, сариқ мўйлови юпқа лабининг икки чеккасидан осилиб турарди. Н. Аминов, Суварак
-
Аравага, ундан бошқа, ярим яланғоч, сочлари ҳурпайган бир йигит ҳам ўтирди. Ойбек, Нур қидириб
5. Икки хил нарса, модда, ҳодиса ва шу кабилардан ташкил топган, аралаш.
-
Ярим жун мато. Ярим ипак шоҳи.
ярим сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли ярим
Ярим подшо (ёки пошшо)
-
Қишлоқда Бу одамларни сўроқ қилгани ярим пошшонинг ўзи келар эмиш, деган овоза тарқалди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЯРИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ярим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар