яраш
билан улашинг
Ўзаро уруш-жанжални тўхтатмоқ, аразсиз ҳолатга ўтмоқ.
-
[Кумуш:} Мен ҳали урушиғлик ҳолдаман, ярашганим йўқ! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Унақа олифта бўлса, келмасин эди! Ярашгани келганми? Уй кўргани келганми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Соли сингиллари билан ярашди. Ўртада узилиб қолган алоқа тикланди. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
1. Кўриниш, қад-қомат ва шу кабилар жиҳатдан чиройини очадиган бўлиб турмоқ; ёқимлилик, кўркамлик бахш этмоқ.
-
Бу либос сизга жуда ҳам ярашибди.
-
Оппоқ соқоли хуш қоматига жуда ярашган, ярашгангина эмас, балки унга аллақандай салобат бахш этиб турарди. К. Яшин, Ҳамза
-
Унга ҳарбий кийим жуда ҳам ярашган ва бутунлай ўзгартириб юборган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Гул ҳам ярашганга ярашар экан. Сизга ярашмабди. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи
2. Муносиб тушмоқ (кишининг иш-ҳаракат, қилиқ-қилмишлари ҳақида).
-
Бахиллик иқтидорсиз одамларга ярашади С. Сиёев, Аваз
-
ўзини кўрган кишининг кўзи қувнайди, шўхлиги, қўйинг-чи, барча қилиқлари ўзига ярашади. К. Яшин, Ҳамза
-
Ғулом-жон севги васвасасига учганини, шаънига ярашмаган қилиқ қилганини энди англади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ЯРАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яраш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар