яраша
билан улашинг
1. кўм. (жўналиш келишиги билан) Мос келадиган, мувофиқ, лойиқ.
-
Кучига яраша. Сўзига яраша. Эшагига яраша тушови. Мақол
-
Аҳли растага ва бойваччаларга яраша дурустгина кийинади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўйда ўзингиз бош бўласиз, худо хоҳласа Аввал ўзига яраша бир қиз топил-син. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Бизда илғорлар ишига яраша ҳурматдалигини яхши биласан, — деди Йўлдош Саидга. А. Мухтор, Чинор
2. Қиёс, нисбатлаш билан инкор мазмунини ифодалаш учун хизмат қилади.
-
Беш фарзандим бор. Дарслиги етишмаганига яраша дафтари бўлсайди. Газетадан
яраша сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзига яраша
-
Зиёбекнинг ҳам ўзига яраша дарди, севгиси, орзуси бор эди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Бундай тунда яёв кетишнинг ҳам ўзига яраша гашти бўлади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ЯРАША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARASHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яраша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар