сектор
билан улашинг
1. мат. Доиранинг ёй ва икки радиус билан чекланган қисми ва шу шаклдаги нарса.
-
Сектор юзини ўлчамоқ. Доира сектори.
2. эскирган Яхлит бир ҳудуднинг маълум радиус ва чегаралар билан чекланган қисми, алоҳида ажратилган ҳудуд.
-
Мудофаа сектори. Чилонзорнинг еттинчи сектори.
-
Шаҳар беш секторга бўлинган. Газетадан
3. Баъзи идора ва муассасаларнинг муайян фаолиятга ихтисослашган бўлими.
-
Кадрлар сектори. Луғатшунослик сектори.
-
Тозалик сектори ётоқхонанинг ичи ва ташқарисидаги ишларга яхши раҳбарлик қиляпти. Саодат
4. Халқ хўжалигининг муайян иқтисодий ва ижтимоий белгилар билан ажралиб турадиган қисми, соҳаси.
-
Хусусий сектор. Давлат сектори.
СЕКТОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEKTOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сектор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар