сел
билан улашинг
1. Шиддатли, кучли ёғин; жала.
-
Томчи — сел бўлмас, Душман — эл бўлмас. Мақол
-
Май ойи тугаб боряпти-ю, ҳалиям ҳар куни ём-ғир, ҳар куни сел. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Баҳор-да қаттиқ сел ёғиб, дала бетини қатқалоқ қоплади. Газетадан
2. Тоғли ҳудудларда шиддатли ёмғирдан, жаладан ёки қор эришидан ҳосил бўладиган, аҳолига, халқ хўжалигига катта зарар келтирадиган кучли лой-сув оқими.
-
Тўсатдан келган сел оқими Толлимаржон бош корпусида қурилаётган котлованга урилиб, ишни таққа тўхтатиб қўйди. Газетадан
-
Сел ювиб кетган ёки ёзнинг қаттиқ гирдоблари ялаган тақир ерларнинг майда тошлари оёқ остида ғижирларди. С. Айний, Қуллар
3. Гўштнинг суви, қони.
-
Сели билан қовурилган жигар.
-
Ҳа, мулла ака, қулинг ўргилсин кабоб бор, ейсизми? Сели жизиллаб турибди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Неча бор эътибор бергандирсиз, ҳар қандай гўшт тузланганда, сели чиқиб кетади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
4. кўчма Қуёшнинг кучли ҳарорати; қуёш нури оқими.
-
Қуёш селига мириқиб чўмилган ям-яшил дала барқ уради. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Осмон беғубор, тиниқ, офтоб сели гўдак кулгисидай ёқимтой эди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
5. кўчма Сел томчилари каби шиддатли ва беҳисоб.
-
Милтиқлардан ўқ сели ёғдирилиб, ура садолари қум саҳросини ларзага келтирди. Ж. Шарипов, Хоразм
6. кўчма Бирон-бир воқеа-ҳодисанинг, жараённинг кучли, кўпайган ҳолати, оқими.
-
Ғам сели.
-
Элмурод шундай ўйлар селида ғарқ бўлиб, уйқуси қочди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ёши йигирма иккига қадам қўйганда, Берунийни ҳам ҳодисалар сели юмалатиб, ўзи билан бирга жанубга олиб кетди. М. Осим, Жайхун устида булутлар
сел сўзи қатнашган жумлалар:
Сел бўлмоқ
-
— Дутор чалганимда, [Сулаймон] сел бўлиб ўтирарди, — деди Меҳри она. А. Эшонов, Дутор
-
Зубайданинг онаси қизига ялиниб-ёлвориб, кўзларидан ёш сел бўлиб оқиб, ўкраб-ўкраб йиғларди. К. Яшин, Ҳамза
Сел қилмоқ
-
Болтабой суҳбатнинг гули, қўшиқ айтса, одамни сел қиладиган, аскияда пайровдан чиқмайдиган йигит эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Куйнинг навоси улфатларни сел қилди. М. Ҳазратқулов, Журъат
СЕЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сел сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing