сўқим
билан улашинг
1. Сўйиш учун семиртирилган, бўрдоқи қорамол (буқа, ҳўкиз, сигир).
-
Сўқим гўшти. Сўқим сўймоқ. Сўқимга боқмоқ.
-
Халойиққа энди об-у ош берди, Қанча қўй-у қанча сўқимлар сўйди. Нурали
2. кўчма салб. Ишламай еб ётувчи, давангирдай соғ одам ҳақида.
-
Сўқимдек йигит.
-
— Ўргатма менга! — қаҳрдан қичқиради Муҳсина хоним. — Бир гала сўқим, бир гала текинтомоқ. М. М. Дўст, Лолазор
-
Бу сўқимларни кутиб, ичагингиз узилиб кетади. Улар туни билан зиёфатда кабоб еб, ҳиринглашиб чарчашган. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
СЎҚИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘QIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўқим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар