бадбахт
билан улашинг
1. Бахти кулмаган, турмушдан ёлчимаган; бахтсиз, бахти қаро, бебахт.
-
Мени қарғаманг, қарғаманг бадбахт қизингизни, онажон! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Манави гўдак — жигарингиз Низомни ҳам бадбахт қилган одамсиз. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кўз очиб кўргани алдадими — бас, шўрлик умр бўйи ўзини бадбахт ва айбдор ҳисоблайди. Ёшлик
2. кўчма с.т. Ярамас, аблаҳ, шафқатсиз маъносидаги ҳақорат, қарғишни ифодалайди.
-
Эй, бадбахт, бултур биров пайғамбарлик даъвосини қилиб осилиб ўлган эди, сен шундан ибрат олмадингми, дебди. Аския
-
Бадбахт одамдагина раҳм-у шафқат бўлмайди. Фан ва турмуш
-
Тортмоққа Ёдгорда дармон қолмади, Ўз ҳолига бадбахт душман қўймади. Алпомиш
БАДБАХТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BADBAXT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БАДБАХТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БАДБАХТ сўзига берилган маънолар
бадбахт сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
бадбахт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing